19 февраль, якшанба куни соат 18:30 да “O‘zbekiston 24” телеканали ҳамда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Цивилизациялар мероси: абадият карвонлари ортидан" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильм Парижда бўлиб ўтаётган Ўзбекистоннинг бой маданий меросига бағишланган иккита йирик экспозиция ҳақида ҳикоя қилади. Улардан бири машҳур Луврда ташкил этилган. Мураккаб ва ноёб лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсий ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши туфайли амалга ошди.