“ Хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, узбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб қилиш орқали туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда мамлакатимиз нуфузини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони (ПФ-19-сон, 12.01.2024 й.)
🔰 Фармонга кўра,
➖ хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўргатишни назарда тутувчи “Ўзбек академияси” (“Uzacademy”) интернет платформасини (кейинги ўринларда - Платформа) ташкил этилади;
➖ юртимизнинг бой илмий, тарихий, маданий ва маънавий меросини ўрганишга қизиқиш юқори бўлган хорижий таълим ва илмий ташкилотларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг марказлари (кейинги ўринларда - марказлар) ҳамда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг “Ўзбекшунослик” (“Uzbek Studies”) кафедралари (кейинги ўринларда- кафедралар) фаолиятини йўлга қўйилади;
➖ “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат узбек тили ва адабиёти университети Платформа орқали таълим беришни ташкил қилиб боради;
➖ Туризм қўмитаси Платформага зарур маълумотлар жойлаштирилиши ва янгилаб борилишини мувофиқлаштиради;
➖ Платформада таълим олувчиларга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети профессор-ўқитувчилари ҳамда Фанлар академиясининг Тарих институти, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти илмий ходимлари томонидан масофавий (онлайн) даре бериш имконияти яратилади;
➖ таълим олувчилар учун Платформа орқали масофавий (онлайн) имтиҳон топшириш имконияти яратилади.
🗂 2024 йил 1 майдан бошлаб Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг марказлари ҳамда "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетининг "Ўзбекшунослик" ("Uzbek Studies") кафедраларини Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётига оид ўқув қўлланма ва дарсликлар, аудио ва видеоматериаллар билан қуйидаги миқдорларда таъминлаш тизими йўлга қўйилади:
200 та - ўзбек тилини ўрганиш учун;
100 та - ўзбек адабиётини ўрганиш учун;
100 та - Ўзбекистон маданиятини ўрганиш учун;
100 та - Ўзбекистон тарихини ўрганиш учун;
20 та - маданий мерос ва туризмни ўрганиш учун.
📋 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда хорижий давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистон тарихи, маданияти ва санъати, ўзбек тили ва адабиётига оид ўқув қўлланма ва дарсликлар, адабиётларни электрон шаклда ишлаб чиқиб, Платформага жойлаштириб боради.
🔸 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўқув қўлланма ва дарсликлар, аудио ва видеоматериалларнинг тайёрланишини таъминланади.