Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини Қарори (572-сон, 13.09.2024 й) билан “Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.


Photo

⚡️ Унга кўра, субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида                       10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар ажратилади.

🔍Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.

✅ Тадбиркор субсидия олиш учун ариза тақдим этиш вақтида қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

➖солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;

➖қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;

➖фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;

➖суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги;

➖модулли меҳмонхонага берилган мувофиқлик сертификати ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги.

📝 Субсидия олиш учун тадбиркор давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали Туризм қўмитасига белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қилади.

🏢 Қўмита ариза келиб тушган кундан 15 иш кунида унинг Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади.