“Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-335-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди.


Photo

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди:

➖“Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” (“Medical service hospitality”) дастури амалга оширилади;

➖давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда санаторий ва пансионатлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш тизими жорий қилинади;

➖консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолияти йўлга қўйилади;

➖“Авиценна” номи остида Ўзбекистоннинг тиббий ва соғломлаштириш туризми бренди ишлаб чиқилади;

➖тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади;

➖тоғли, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳамда шифобахш сувлар қаторига киритилган ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик сув (термал сув) объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда санаторий-курорт зоналари ташкил қилинади;

➖2025 йил 1 апрелгача интернет тармоғи орқали яшовчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастури (E-mehmon)га уланган хусусий тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари дастлабки 6 ойлик абонент тўлови тўлашдан озод қилинади.

 

✅ Қарорга (https://t.me/huquqiyaxborot/16582) мувофиқ, Халқаро қўшма комиссиядан (Joint Commission International) аккредитациядан ўтган дастлабки 30 та хусусий тиббиёт муассасасининг аккредитациядан ўтиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

🏢 Туризм қўмитасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

 

🔹Ўзбекистоннинг чегара божхона постлари ҳудудида хорижий фуқаролар учун республикадаги тиббиёт, соғломлаштириш муассасалари имкониятлари тўғрисида тарғибот кампанияларини ташкил қилиш;

 

🔹давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестрини шакллантириш ва уни доимий равишда янгилаб бориш;

 

🔹тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийларни сертификатлаштирилишини ташкил қилиш;

 

🔹махсус тиббий ва соғломлаштириш туризми йўналишлари (маршрутлари)ни ишлаб чиқиш.

 

🗓 2025 йил 1 мартгача қуйидагилар ишга туширилади:

 

🔸тиббиёт муассасалари, санаторийлар ва тиббий туризм йўналишида хизмат кўрсатувчи туроператорларнинг хизматлари сифати баҳолаб борилишини назарда тутувчи рейтингни шакллантириш учун электрон платформа;

 

🔸 давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестри.